Жамият | 12:06 / 17.02.2016
4644
1 дақиқада ўқилади

Техасда 1990 йилда қотиллик қилган шахс учун олий жазо ижро этилди

Техас штатида 26 йил аввал қотиллик амалга оширган жиноятчи учун чиқарилган ҳукм ижро қилинди. Рейтер агентлиги хабарига кўра, 1990 йилда Далласдаги вино дўконига талончилик амалга ошириб, сотувчини ўлдирган шахс учун чиқарилган олий жазо бажо этилган.

Маълум қилинишича, Густаво Гарсия исмли бу маҳбус танасига Хантсвиллдаги қамоқхонанинг ўлим ижро этилувчи махсус бўлмасида ўлимга олиб келувчи инъекция юборилган.

Қайд этилишича, бу маҳбус қамоқхонада ўлим ҳукми ижро этилишини жуда узоқ вақтдан буён кутиб яшади.