Жамият | 17:32 / 18.02.2016
13602
1 дақиқада ўқилади

Актёр Убайдулло Омон ўзини буюк санайдиган ёш актёрларга ачинишини айтди

Ўзбек кино ва театр санъати оламида ўзига хос ўрни ва қиёфасига эга Ўзбекистон халқ артисти, актёр Убайдулла Омон “Ҳордиқ” нашрига берган интервьюсида бугунги ўзбек киноси, яктёр ва актрисалар ҳақида ҳам фикр билдирди.

Актёр бугунги давр ёшларининг қарашлари ва орзу-ҳаваслари ўзгача экани ҳақида гапириш асносида “Санъаткор бўлишга ҳавасмандлар орасида кинода атиги биттагина бош ролни ижро этгани билан керилиб, ўзини буюк санайдиганлар ҳам йўқ эмас. Мен уларга ачинаман. Чунки бунинг бари илмсизликдан далолат”, дейди.

Ёш ижодкорлар ҳақидаги фикрларини давом эттириб, “машҳурликнинг ортидан қувмай, ёшларимиз кўп вақтини китоб ўқишга ва актёрлик маҳоратини пухта ўрганишга сарфлашини истардим”, дея таъкидлаган.

Шунингдек, суҳбат давомида икки нафар қизлари отасининг касбини давом эттирмаган бўлса-да, актёр уларнинг танлаган касбидан мамнун эканини билдирган.