Жаҳон | 22:25 / 18.02.2016
10016
1 дақиқада ўқилади

Интернетда турк ҳарбийларига ҳужум қилинган жойдан олинган видео чоп этилди

Интернетда Туркиянинг жануби-шарқида ҳарбий конвойга ҳужум қилинган жойдан олинган видео чоп этилди.

Видеода портлаш жойига тез тиббий ёрдам машиналари, бошқа шошилинч хизматлар ва ҳарбийлар етиб келингани қайд қилинган. Шунингдек, унда портлашдан зарар кўрган транспортни, портлаш жойидаги ер қатлам-қатлам бўлиб ётгани кўриш мумкин.

Аввалроқ турк ОАВларида Туркиянинг Диёрбакир вилоятида ҳарбий конвой кетаётган йўлда қўлбола портловчи қурилма ишга тушиши оқибатида 6 ҳарбий ҳалок бўлгани ва бир нафари оғир жароҳатлангани маълум қилинганди. Кейинроқ Reuters ахборот агентлиги 7 киши ҳалок бўлганини маълум қилган. Воқеа юз берган ҳудудда аксилтеррорчилик операцияси бошланган.