Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 19:30 / 18.02.2016
3789
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон ҳукумати мактабларни компьютерлаштириш учун 80 млн доллар йўналтиради
Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати маълумотига кўра, ҳукумат томонидан умумтаълим мактабларини замонавий компьютер технологиялари билан таъминлаш учун 2016-2017 йилларда 80 миллион АҚШ доллари ажратилади.
Мазкур маблағлар республикадаги 3,9 мингдан зиёд мактаблардаги информатика ва хорижий тиллар бўйича таълим сифатини юксалтиришга кўмаклашувчи мультимедиа асбоб-ускуналарни сотиб олишга сарфланади. Жорий йилнинг ўзида 1,6 мингта мактаб компьютер ва электрон доскалар билан таъминланади.