Жамият | 19:28 / 18.02.2016
2686
1 дақиқада ўқилади

"Ўзметкомбинат" силга қарши дори ишлаб чиқарувчи фармзавод қуради

"Ўзметкомбинат" АЖ 2016 йилда Бекободда силга қарши дори ишлаб чиқарувчи фармацевтик заводни ишга туширмоқчи.

Қиймати 7 млн долларни ташкил қилувчи фармзавод қурилиши лойиҳаси металлургия корхонасининг шахсий маблағлари ҳисобига амалга оширилмоқда. Янги заводнинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 5 млн дона шартли дори воситасини ишлаб чиқаришга мўлжалланган.

Бекободдаги бу янги фармзавод Тошкент вилоятидаги дори-дармон ишлаб чиқарувчи саккизинчи ва "Ўзфармсаноат" давлат акциядорлик концерни тизимидаги 40-корхона бўлади.

Айни вақтда Ўзбекистонда дори ишлаб чиқариш билан 39 та корхона шуғулланади.
Улардан 37 таси Тошкентда, 7 таси Тошкент вилоятида, 2 таси Сирдарё вилоятида ва биттадан корхона Бухоро, Навоий ва Наманган вилоятида жойлашган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш