Жамият | 18:55 / 18.02.2016
5859
1 дақиқада ўқилади
Россиянинг Орлов вилоятида ўзбекистонлик оиланинг 1,5 ёшли гўдаги 4-қаватдан тушиб кетгач омон қолди
14 февраль куни Россия Федерациясининг Орлов вилоятида кўп қаватли уйларнинг тўртинчи қаватидан бир ярим ёшли гўдак тушиб кетган. Бола учта қаватдан учиб тушиб магазиннинг томига тушган. Бош миясининг оғир жароҳатига қарамасдан бола ўз ҳушида бўлган.
"Тез ёрдам она ва болани вилоят касалхонасига олиб кетган. Ҳозир боланинг аҳволини жиддий, лекин барқарор деб баҳолашяпти", хабар беради «Cобытия» нашри.
Онасининг айтишича, у боласини бор-йўғи бир неча дақиқага қаровсиз қолдирган, холос.
Оила Орловга Ўзбекистондан кўчиб келгани қайд этилган.