Ўзбекистон | 15:04 / 18.02.2016
6224
1 дақиқада ўқилади

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида солиқ тўловчилар учун янги хизмат ишга тушди

Ўзбекитон Республикаси Вазир Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси солиқ тўловчиларининг идентификация рақамларини бериш ва қўллаш тизими тўғрисида” ва бошқа норматив-ҳуқуқий актларга мувофиқ, Ягона интерактив давлат хизматлари портали my.gov.uz сайтида “Солиқ тўловчини рўйхатдан ўтказиш”(STIR) хизмати йўлга қўйилди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг янги хизмати республика фуқароларига солиқ тўловчининг идентификация рақами(STIR)ни олиш имкониятини беради.

Хизмат бепул бўлиб, у фақат жисмоний шахсларга кўрсатилади.