Жамият | 20:18 / 18.02.2016
4242
2 дақиқада ўқилади

Ёмон интернет инсон руҳиятига “даҳшатли фильмлар”дан ҳам кўпроқ зиён келтириши қайд этилди

MWC (Жаҳон Мобиль Конгресси) 2016 йил арафасида Ericsson компанияси Mobility Report ҳисоботи доирасида уяли тармоқ абонентларининг мобиль алоқа сифатидан стрессга тушиш даражасининг аҳамияти тўғрисида махсус маъруза тайёрлади.

Яъни, тадқиқотчилар паст сифатли алоқа инсон руҳиятига қай даражада зарар келтиришини тушунтиришга уринишди. Мазкур тадқиқотни амалга ошириш учун инсонларнинг смартфондан фойдаланган чоғидаги эмоционал ҳолатини объектив баҳолайдиган махсус нейротехнологиялар қўлланилди.

Кўрсатилган натижалар, ҳаттоки, малакали таҳлилчиларни ҳам ҳайратда қолдирган.

Сайт ва видеоларни юклаб олишдаги кечикиш пайтида юрак уришининг тезлиги 38 фоизга ошади. Оқимли видео трансляциясидаги олти сониялик танаффус стресснинг уч баробар кўтарилишига олиб келади.

Таққослаш учун, худди шундай аналогик стресс ҳолати математика бўйича тест ечганда ва ёлғизликда даҳшатли фильм томоша қилганда кузатилади.

Видео кўраётган маҳал содир бўлувчи танаффуслар ҳам асаб тизимига етарлича салбий таъсир кўрсатади. Ёмон интернет эса “даҳшатли фильмлар”дан ҳам хавфлироқдир.

Тадқикотлар натижасида олинган маълумотларга кўра, видео узатмалари кечикишининг йўқлиги истеъмолчиларнинг операторларга бўлган ишонч индексининг (NPS) 4.5 баравар ошишига олиб келар экан. Акс ҳолда эса, NPS`нинг ўртача 4 баравар камайиши кузатилади.