Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 07:13 / 19.02.2016
4648
1 дақиқада ўқилади
АҚШ Россияга Суриядаги махсус кучларининг жойлашган ўрни ҳақидаги маълумотни берди
АҚШ Россияга Сурияда ИШИДга қарши аксилтеррорчилик операциясида иштирок этаётган махсус кучларининг жойлашган ўрни ҳақидаги маълумотни берди, деб маълум қилди АҚШ генерали Чарльз Браун. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар берди.
Брауннинг таъкидлашича, бу маълумот АҚШ ҳарбийларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида берилган.
Браун, шунингдек, Россия Сурия ҳудудида қандайдир кўнгилсиз ҳолатларни истамаслигига ишонч билдирди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш