Жаҳон | 08:35 / 19.02.2016
4316
1 дақиқада ўқилади

Гавайидаги Перл-Харбор бандаргоҳи сув ҳудудига сайёҳлик вертолёти қаттиқ қўниш амалга оширди

Гавайидаги Перл-Харбор бандаргоҳи сув ҳудудига номаълум сабабларга кўра бошқаруви йўқотилган хусусий вертолёт қаттиқ қўниш амалга оширди, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги. Ҳалок бўлганлар йўқ, бироқ бир киши оғир жароҳатлар олган.

Bell 206 вертолёти соҳилдан унча узоқ бўлмаган, "Аризона" ёдгорлик линкори яқинида сувга қулаган.

Фавқулодда хизматлар вакилининг айтишича, вертолёт қулагандан кейин воқеа гувоҳлари ундаги одамларга сувдан чиқишларига ёрдам беришган. Вертолётда 5 киши бўлган, у Оаху ороли бўйлаб саёҳатлар уюштирган компанияга тегишли бўлган.

Воқеа жойига АҚШ фуқаролик авиацияси федерал бошқармаси мутахассислари жўнатилди. Бу кўнгилсиз ҳолат жорий йилда ушбу ҳудудда юз берган иккинчи шундай ҳолат бўлмоқда: январь ўрталарида океан устида иккита вертолёт тўқнашиши оқибатида 12 нафар денгиз пиёда аскари ҳалок бўлганди.