Ҳиндистонлик ўқитувчи ўқувчиларини "сеҳргарларга айлантирди" (суратлар)
Ҳиндистоннинг Ҳимолай тоғ ёнбағирларидаги чет қишлоқлардан бири Калапда ўқитувчи ва фотограф Аншу Агарвал ўз ўқувчиларини “Гарри Поттер” фильми қаҳрамонлари кўринишига келтирди. Уларнинг суратлари ижтимоий тармоқларда оммалашиб кетган.
"Инглиз тилини яхшироқ ўргатиш ниятида Аншу Агарвал болаларга “Гарри Поттер” фильмини намойиш этади, фильм уларга жуда ёқади ва ўзлари ҳам сеҳргар бўлиб қолишни орзу қилишларини билдирадилар", деб ёзади Mashable нашри.
Шундай қилиб, жонкуяр ўқитувчи ўқувчиларини сеҳргарлар кўринишини эслатувчи кўринишда суратга олади ва уларни шундай фототаҳрир қилади-ки, болалар худди фильмдагидек, осмонларда супурги миниб учиб юргандек таассурот қолдиришади.
Айнан шу сеҳрли саҳналар учун Агарвал махсус кийимлар, супурги ва курсилар ясаган.