Жамият | 20:02 / 19.02.2016
6762
1 дақиқада ўқилади
Леонардо ДиКаприонинг Россиялик “эгизаги” актёрнинг машҳур саҳналарини қайтарди
Актёр Леонардо ДиКаприонинг Россиялик “эгизаги” Роман Бурцев машҳур қиёфадошининг филъмларидаги айрим саҳналарни суратларда жонлантиришга уринди.
РФ полициясининг техник хизмати ходими бўлган 33 ёшли Роман Бурцев ДиКаприонинг “Титаник”, “Уолл-Стритлик қашқирлар”, “Буюк Гетсби” ва “Тирик қолган” картиналаридаги образларига суратлар орқали ўхшашга ҳаракат қилди.
У голливуд юлдузига жуда ўхшаганлиги сабаб реалити-шоуга меҳмон сифатида ҳам чақирилган эди.