Жамият | 20:37 / 19.02.2016
27114
1 дақиқада ўқилади

Мисрда 3 ёшли болакай умрбод қамоқ жазосига тортилди

Қоҳира ҳарбий трибунали 2014 йилда Мисрдаги бетартибликларда иштирок этган 116 кишини умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилди. Ажабланарлиси, жазоланганлар орасида яқинда 4 ёшга тўладиган болакай ҳам бор.

Боланинг адвокати Рамазон Фарҳоднинг айтишича бетартибликлар пайтида бола 1,5 ёшда бўлган. Бу ҳақда Newsru.com сайти хабар бермоқда.

Адвокатнинг айтишича, айблов ҳукми тайёрланиш вақтида у хавфсизлик хизматларига боланинг ҳақиқатда гўдак эканлигини исботлаш учун унинг туғилгани ҳақидаги гувоҳномани берган, бироқ ҳужжатлар қабул қилинмаган ва иш барибир судга оширилган.

2014 йил 3 январдаги намойишлар иштирокчиларига айблов ҳукми ҳарбий трибунал ҳаками томонидан сиртдан чиқарилган. Барча айбланувчилар қотиллик, полициячиларга қаршилик кўрсатиш ва мол-мулкка шикаст етказиш айби билан умрбод қамоқ жазосига тортилдилар.

Гап "Мусулмон биродарлар" ислом ҳаракати тарафдорлари ва Миср ҳуқуқ-тартибот муассасалари ходимлари ўртасидаги тўқнашувлар ҳақида кетмоқда. Бу тўқнашувлар давомида камида 17 киши ўлдирилганди.