Жамият | 11:08 / 19.02.2016
31525
2 дақиқада ўқилади

Қари куёвнинг 12 ёшли келини билан видеоси омманинг норозилигини юзага келтирди

Ливанда келинчак-қизчанинг кекса куёв билан суратга олингани катта муҳокамаларга сабаб бўлди.

Келин кўйлагидаги 12 ёшли қизалоқ ва ёши анчагина улуғ кишининг тўй суратига тушаётганлари атрофдагиларнинг эътиборини тортди. Кўпчилик ўз норозилигни очиқ намоён қилди, ҳатто, куёвни жиноятчи, деб атаганлар ҳам топилди.

“Жуфтлик” уларга эътибор бермасликка ҳаракат қилса-да, куёв “Бу сизларнинг ишингиз эмас. Унинг ота-онаси қарши эмас” деб ўзини ҳимоя қилиб турган.

Лекин “ёш эр-хотин”ни табриклагашни ўзига эп кўрганлар ҳам бўлган.

Кейин маълум бўлишича, бу видео ролик Ливанда кенг тарқалган вояга етмаганларнинг никоҳларига қарши курашувчи “Кафа” жамоатчилик ташкилоти буюртмасига асосан суратга олинган экан. Ливанда 6 фоиз қизлар вояга етмасдан турмушга чиқишади.

“Биз бу видеони муаммога халқнинг эътиборини жалб этиш учун тасвирга олдик. Бундай кўринишлар одамларни даҳшатга солиши лозим, чунки болаларнинг турмушга чиқиши, ўз номи билан, даҳшатли!”, изоҳ беришди ҳуқуқ ҳимоячилари.

Бу можароли роликни 2 миллиондан ортиқ фойдаланувчи кўрган ва минглаб ғазабли изоҳлар қолдирилган.