Жамият | 14:27 / 19.02.2016
3694
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистон чегарачилари яна Тожикистон алюминий контрабандасини қўлга олишди

Мамлакат чегара хизмати Тожикистондан Қирғизистонга яна алюминий олиб киришга уриниш бўлганини хабар қилган.

17 февраль куни Боткент вилояти ҳудудида Тожикистон фуқароси давлат чегараси тартибини бузгани учун қўлга олинган. У 19 тонна алюминийни юк учун тегишли ҳужжатларсиз Қирғизистон ҳудудига олиб кирмоқчи бўлган.

Контрабанда юкнинг умумий қиймати 900 минг сомни ташкил этган.

Тожикистон-Қирғизистон чегарасида “қанотли металл” билан Тожикистон фуқароларининг қонун бузарликлари тез-тез учраб турадиган ҳолат ҳисобланади.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров