Volvo электрон калитларда очилувчи автомобилларни таклиф қилмоқчи
Volvo компанияси электрон калитларда очилувчи автомобилларни таклиф қилмоқчи. Бу калитлар анъанавий механик калитларнинг ўрнини эгаллайди. Бундай опция 2017 йилдан мумкин бўлади.
Швед маркаси мижозларига ўз смартфонларига Bluetooth протоколи бўйича ишловчи рақамли калит дастурини кўчириб олиш таклиф қилинади. Мобиль телефон ёрдамида машинанинг эшигини очиш-ёпиш, унинг моторини ўт олдириш мумкин бўлади.
Бундан ташқари, ушбу технология гаджетга бир нечта "калитларни" юклашга имкон беради. Бу эса автомобилни ижарага бериш ёки каршерингда (қисқа муддатли автомобиль ижараси) қўл келиши мумкин. Ҳайдовчи аввалдан автомобилга буюртма бериб, унга тўловни амалга оширгач, дарҳол ундан фойдаланишга рухсат олади, харитада эса яқин орадаги машиналарни кўрсатувчи белгилар пайдо бўлади.
Шунингдек, Volvo автомобиллари эгалари ўз автомобилларидан бошқалар, мисол учун, қариндошлари, дўстлари ёи ҳамкасблари фойдалана олишлари учун уларга "калит"ни юбора оладилар.
2015 йил охирида Volvo интернетда буюртма берилган товарларни қабул қилиш тизимини ишга туширган, унга кўра буюртмалар курьер томонидан бевосита машинага етказиб берилиши мумкин. Бунда автомобиль эгасининг буюртма келтирилганда бўлиши шарт эмас. Курерь товарга пул тўлангандан кейин, мобиль телефонига автомобиль жойлашган ўрни ва унинг эшигини очиш учун рақамли калит олади. У бу калитдан фақатгина бир маротабагина фойдалана олади.
Ҳозирча бу хизматдан Гётеборг аҳолиси фойдалана олади, бироқ Volvo In-car Delivery деб номланган бу хизматдан Швециянинг қолган қисмларида ҳам фойдаланиш мумкин бўлади. Кейинроқ эса бу хизмат Европанинг бошқа давлатларида ҳам пайдо бўлади.