Жамият | 18:35 / 19.02.2016
9832
1 дақиқада ўқилади

Йўлни қулоқчин тақиб олган ҳолатда кесиб ўтаётган пиёда қиз ЙТҲга сабаб бўлди

Қулоқчин тақиб олганча катта кўчани кесиб ўтмоқчи бўлган пиёда қиз йўл-транспорт ҳодисасига сабаб бўлди.

Бу ҳолат қайд этилган видео Facebook’даги “Водители Ташкента”  гуруҳига жойланган. Видеода яшил чироқ ёниб турганига қарамай, қулоғига қулоқчин тақиб олган пиёда қиз йўлни эътиборсизлик билан кесиб ўтганида катта тезликда келаётган “Дамас” автомобили пиёдани уриб юбормаслик учун рулни бошқа томонга буради. Натижада автомобиль светофорга бориб урилгач, ағдарилиб кетади. Ачинарлиси, пиёда бу ҳолатга ҳам деярли эътибор бермай йўлини давом эттиради. 

Кўпинча ҳайдовчилардан нолишни яхши кўрамиз. Бироқ пиёдалар ҳам қоида бузишда автомобиль эгаларидан қолишмайдилар.

Кўчани кесиб ўтаётган вақтда йўл қоидаларига тўлиқ амал қилинг! Бу нафақат ўзингизнинг, балким ҳайдовчининг ҳаёти учун муҳим!

Kun.uz