Ўзбекистон | 16:48 / 20.02.2016
12179
1 дақиқада ўқилади

Наманганда ҳафта давомидаги учинчи зилзила қайд этилди

Бугун, 20 февраль куни, Тошкент вақти билан соат 03:13да наманганликлар навбатдаги зилзила кучини сезишган.

Қайд этиш керакки, бу охирги ҳафта мобайнида Наманган вилояти ҳудудида учинчи марта зилзила рўй бериши бўлди. Бугунги зилзила кучи 4,5 баллга яқинни ташкил қилгани айтилган.

Зилзиланинг маркази Ўзбекистон ҳудудида, Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида, Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридан 487 км жануби-ғарбда жойлашган.

Европа-Ўрта Осиё сейсмология маркази маълумотига кўра, зилзила ўчоғи 4 км чуқурликда жойлашган. Зилзила кучи эса 4,2 баллни ташкил қилган.