Ўзбекистон | 09:00 / 20.02.2016
13369
1 дақиқада ўқилади
Абдулазиз Комилов ва Сергей Лавров Ислом Каримовнинг Москвага ташрифи бўйича мулоқот ўтказишди
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 19 февраль куни Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров билан телефон мулоқоти ўтказди. Бу мулоқотни ўтказиш таклифи Ўзбекистон томонидан бўлган ва унда икки мамлакат президентининг учрашувига тайёргарлик кўриш хусусида гаплашилган.
"Икки давлат ташқи ишлар вазирлиги раҳбарлари бу мулоқот чоғида халқаро майдондаги ўзаро ҳамкорлик масалалари ҳақида ҳам гаплашишган", дейилади Россия ТИВ сайти хабарида.
2015 йилнинг июлида Уфада бўлиб ўтган ШҲТ саммити вақтида Владимир Путин Ислом Каримовни Москвага расмий ташриф уюштиришни таклиф қилган, Ўзбекистон раҳбари бу таклифга розилик берганди.