Жаҳон | 22:33 / 20.02.2016
9492
1 дақиқада ўқилади

Порошенко Россия Януковични ҳеч қачон бермаслигини айтди

Украина президенти Пётр Порошенко Россия Украинанинг собиқ президенти Виктор Януковични ҳеч қачон Украинага бермаслигини айтди. Бу ҳақда Порошенко матбуот хизматига иқтибос келтирган ҳолда "112 Украина" телеканали хабар бермоқда.

"Биз ҳаммамиз яхши тушунамиз, Россия ҳеч қачон Янукович, Захарченко, Якименко ва бошқа қотилларни бермайди. Шунинг учун уларни сиртдан суд қиламиз. Бироқ, бунинг учун Олий рада қонунчиликка баъзи ўзгартиришларни киритиши керак. Сиртдан ҳукум чиқариш қамоққа олишга имкон бермайди, бироқ одамларни ўлдирган ва давлатни талаган бу жиноятчиларнинг мол-мулкини мусодара қилишга имкон беради", деб айтди Порошенко.