Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 08:25 / 21.02.2016
4065
1 дақиқада ўқилади
Башар Асад 10 йилдан кейин Сурия президенти бўлмаслиги мумкинлигини айтди
Сурия президенти Башар Асад El Pais нашрига берган интервьюсида 10 йилдан кейин Сурияни қутқариб қолган одам бўлишни исташини, бироқ бу унинг президент бўлишни исташини англатмаслигини айтди.
"Энг муҳими, мен келажакда давлатимнинг қандай бўлишини кўришимдир, чунки шу давлатнинг бир қисмидирман. Шунинг учун 10 йилдан кейин мен Сурияни қутқариб қола олган одам бўлишни истайман, бу эса президент бўлишни исташимни англатмайди", деб айтди Асад.
Асад агар Сурия халқига ёрдам бера олмаса, унда ўз лавозимини зудлик билан бўшатишини айтди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш