Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 07:19 / 21.02.2016
3209
1 дақиқада ўқилади
Берлин кинофестивалининг бош мукофотини қочқинлар ҳақидаги фильм олди
Италиялик режиссёр Жанфранко Розининг "Fuocoammare" ("Денгиздаги аланга") ҳужжатли фильми 66-Берлин кинофестивалининг бош мукофоти – "Олтин айиқ"қа лойиқ деб топилди. Бу ҳақда киномукофотнинг расмий твиттерида маълум қилинди.
Фильм Ўрта Ер денгизидаги Лампедуза италян оролидаги ҳаёт ҳақида бўлиб, бу ерга 2000-йиллардан бошлаб Европа давлатларига бормоқчи бўлган қочқинлар келадилар.
Берлинале 11 февралдан бошлаб ўтказилди, бош мукофотга 18 та фильм даъвогарлик қилди.