Спорт | 10:32 / 21.02.2016
6104
1 дақиқада ўқилади

Неймар: «Мен Роналдунинг мухлисиман. У «Барселона»га келса хурсанд бўлардим»

«Барселона» жамоаси ҳужумчиси Неймар «Реал» жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду билан бир жамоада ўйнашни исташи ҳақида, шунингдек ўзи ҳурмат қиладиган мураббийлар тўғрисида фикр билдирди.

«Мен Роналдунинг мухлисиман. У ҳақиқий юлдуз футболчи. Агар у «Барселона»га келса ва биз жамоадош бўлиб тўп сурсак ажойиб бўларди.

Мен Гвардиола ва Моуриньонинг ҳам мухлисиман. Кўп йиллардан буён уларнинг фаолиятини кузатиб бораман. Айни вақтда эса менинг мураббийим Луис Энрике ва мен «Барселона» учун ўйнаяпман», – дейди Неймар.