Жаҳон | 12:02 / 21.02.2016
1947
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Малайзияда кема ҳалокати сабабли 15 киши бедарак йўқолди

Малайзиянинг шимоли-ғарбида кеманинг ҳалокатга учраши сабабли 15 киши бедарак йўқолди. Star газетасининг хабарига кўра, воқеа Малакка бўғозидаги Лангкави архипелаги яқинида содир бўлган.

Шанба куни кечаси қутқарувчиларга балиқ овловчи кема томонидан ҳалокат сигнали юборилган. Пулай Пайяр оролининг атрофи бўйлаб 20 км масофага юборилган патрул томонидан қидирув ишлари амалга оширилган. Лекин қидирув ишлари ёмон ноқулай об-ҳаво шароити туфайли тўхтатилган.

Якшанба тонгида қутқарув операцияси яна давом эттирилган, аммо маҳаллий аҳолига мансуб 15 кишининг тақдири ноаниқлигича қолмоқда.

Достонбек Матёкубов
Тайёрлаган Достонбек Матёкубов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш