Жаҳон | 16:11 / 21.02.2016
2521
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Номаълум шахслар Туркияда Аnadolu агентлиги журналистларини ўғирлаб кетишди

Туркиядаги Аnadolu ахборот агентлигининг 3 нафар журналисти номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилган. Агентликдагилар бунда "Курдистон ишчилар партияси" вакилларидан гумон қилишмоқда.

"Агентликнинг 3 нафар ходими 48 соатдан буён дом-дараксиз кетган. Улар номаълум жойда сақланмоқда", дейилади Anadolu хабарида.

Манбанинг ёзишича, бу ўғирлик "Курдистон ишчилар партияси" вакиллари томонидан содир этилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш