Жаҳон | 21:00 / 21.02.2016
5877
1 дақиқада ўқилади
Шаржа шаҳрида 19 та машина ёниб кетди
Шаржа шаҳридаги университетда якшанба куни тонгда ёнғин содир бўлди. Ҳодиса натижасида 19 та автомобиль ёниб кетди. Ҳокимият алангадан ҳеч кимга жароҳат етмаганини тасдиқлади.
Ҳокимият ўзининг Twitter саҳифасидаги баёнотида “Шаржа фуқоролик мудофаси шаҳар университетида содир бўлган ёнғинни тезда ўз назоратига олди ва айни дамда ўчириш ишлари амалга ошмоқда” – дея хабар берди.
Шунингдек, улар 19 та транспорт воситалари ёниб кетганини қайд этишди. Машиналарда ҳайдовчи ва йўловчилар бўлмаган.