Жаҳон | 16:21 / 21.02.2016
3342
1 дақиқада ўқилади

Хитой жанубида йирик ёнғин рўй бериши натижасида 60та уй вайрон бўлди

21 февралга ўтар кечаси Хитойнинг жануби-ғарбидаги Гуйчжоу вилояти, Вэньцюань уездида жойлашган Цзяньхэ қишлоғида йирик ёнғин рўй бериши туфайли 60та уй ёниб кетди ва 120 киши бу ёнғиндан жабрланди.

Бу ёнғин 20 февраль оқшомида бошланиб, 5 соат давом этган. Дастлабки маълумотларда 60та уй ёнгани, ёнғин арафасида уларнинг 30тасида ҳеч ким бўлмагани айтилган.

Ҳодисанинг тўлиқ талофатлари ҳали ўрнатилмаган.

Айни вақтда ёнғин оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш