Фан-техника | 23:44 / 22.02.2016
3685
1 дақиқада ўқилади

Компьютер дастури 3 йил ичида 3 млн долларлик суд ишларини ютишда ёрдам берди

Стэнфорд университетининг 19 ёшли британиялик талабаси Жошуа Броудер 2015 йилда фойдаланувчиларга парковка учун ноҳақ солинган жарималар бўйича шикоят қилишга ёрдам берувчи DoNotPay (Пул тўлама) хизматини ишга туширди. Кейинроқ у одамларга стандарт сўровнома асосида ҳуқуққа оид турли қийинчиликларни тушунишга ёрдам берувчи ва даъво аризаси матнларини тузувчи компьютер дастурини яратди.

Агар дастур фойдаланувчи нимани исташини билмаса, унда Броудер билан боғланишни таклиф қилади.

Хизматнинг бир неча ой ишлаши давомида ундан 80 минг марта фойдаланилган ва у умумий қиймати 3 млн долларга яқин суд ишларини ютишда ёрдам берди. Броудернинг айтишича, у ўз дастурининг бунчалик оммалашиб кетишини кутмаганди ва дастур фақатгина дўстларига ёрдам беришига умид қилганди.