Жамият | 15:51 / 22.02.2016
10037
1 дақиқада ўқилади

Ўқитувчиларнинг сўнгги селфиси уларнинг ёниб кетишига сабаб бўлди

Саудия Арабистонида ижтимоий тармоқ туфайли юз берган автоҳалокатда 4 киши ҳалок бўлди.

ОАВда хабар берилишича, мураббийлар бошқариб кетаётган машина Al Laith туманида бошқа бир автомобиль билан тўқнашиб кетган. Бунга ҳайдовчининг селфи тушиш билан андармон бўлиб, йўлдаги ҳаракатга эътибор қаратмагани сабаб бўлган.

Машина ёниб, ўқитувчилар унинг ичидан чиқишга улгура олишмаган.

Улар фуқаролик мудофааси жамоаси алангани ўчиргунларига қадар, олов ичида куйиб ҳалок бўлишган.

Шу тариқа, улар йўлда, авария содир бўлишидан олдин ижтимоий тармоққа жойлаштирган сурат уларнинг сўнгги селфиси бўлиб қолди.