Жаҳон | 16:23 / 22.02.2016
3408
2 дақиқада ўқилади

Саудия Арабистонида 32 киши Эрон фойдасига жосуслик қилганликда айбланмоқда

Ар-Риёдда Саудия Арабистони ҳукумати 32 нафар кишини Эрон фойдасига жосуслик қилганликда айблаб, уларнинг иши судга оширилган. Бу ҳақда мамлакатдаги бир неча маҳаллий газета ва телевидениелар томонидан маълум қилинган.

Мазкур 32 шахс, хусусан эронлик ва афғонистонликлар 2013 йилда қўлга олинган. Жосусликка оид ушбу жиноят Саудия Арабистонининг Эрон билан муносабатларидаги  зиддиятларни кучайтириши мумкин.

Эроннинг Саудия Арабистони ички ишларига аралашуви уруш ва Сурия, Ироқ, Ливан, Яман ва Баҳрайндаги сиёсий вазиятнинг ёмонлашувига олиб келди. Бу кўплаб таҳлилчилар томонидан минтақадаги ўзгарувчанликка сабаб бўлмоқда.

Муносабатлардаги зиддиятлар январь ойида янада авж олди, эронликлар томонидан Саудия Арабистонининг Теҳрондаги элчихонасига бостириб кириши рўй берганидан сўнг Ар-Риёд дипломатик алоқаларни узди ва ўзаро  муносабатлардаги совуқлик янада кучайди.

Ар-Риёднинг Жиноятни таъқиб қилиш бюроси Махсус жиноят судида 32 нафар кишига нисбатан хавфсизликка оид жиноят бўйича айблов тақдим қилган.

Айблов Эрон қидирув тизими билан агентлик тизимини яратиш ва уларга ҳарбий маълумотлар етказиш, Саудия иқтисодий манфаатларига қарши иш кўриш, жамиятда бирликка путур етказиш каби бандларни ўз ичига олган.

2013 йилда қўлга олинганлар орасида университетнинг катта ёшдаги профессори, педиатр, банкир ҳам бор. Уларнинг кўпчилигини шиа ва суннийлар аралаш ҳолда истиқомат қиладиган Аль-Аши вилоятидагилар ташкил қилади.

Саудия Арабистонининг айтишича, Эрон Катифдаги шиа аҳолисини Ар-Риёдга қарши бўлишга ундаган.

2012 йилда Саудия Арабистони давлат энергетика ишлаб чиқарувчи Saudi Arabian Oil Co компаниясининг компьютер тармоғини бузиш бошқа мамлакатлардаги серверлар орқали юз бергани ҳақида айтганида, баъзи таҳлилчилар Эронни айбдор сифатида кўрсатишган эди.