Спорт | 09:51 / 22.02.2016
5142
1 дақиқада ўқилади

Тевес «Ньюэллс Олд Бойз»нинг ёш дарвозабони жағини синдириб қўйди

«Бока Хуниорс» жамоасида тўп сураётган аргентиналик таниқли футболчи Карлос Тевес Аргентина чемпионатининг 4-турида «Ньюэллс Олд Бойз» жамоасига қарши учрашувда (4:1) рақибларнинг ёш дарвозабони Луис Унсайнга оғир жароҳат етказди.

Вазиятлардан бирида, ўйиннинг биринчи тайми вақтида «Ювентус»нинг собиқ ҳужумчиси 20 ёшли дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб боради ва унинг юзига тиззаси билан зарба беради.

Тўқнашув натижасида Унсайн юзининг 2 қисмидан жароҳат олган, шифокорлар унинг жағи синганини қайд этишган. Лекин у операциядан муваффақиятли ўтган ва 45 кундан кейин майдонга қайтиши мумкинлиги айтилган.

Тевес бу ўйиндаги голларнинг бирига муаллифлик қилган.

Эслатиб ўтамиз, Тевес ўтган йилнинг сентябрида “Архентинос Хуниорс”нинг 21 ёшли футболчисининг оёғини синдириб қўйганди.