Жаҳон | 16:08 / 22.02.2016
2246
1 дақиқада ўқилади

Туркия ТИВ: Сурияда қуруқликдаги амалиётлар ўтказишни режалаштираётганимиз йўқ

Туркия ташқи ишлари вазири Мевлют Човушўғли туркияликлар Сурияда қуруқликдаги ҳарбий амалиётлар олиб боришни яқин кунлар режасига киритмаганини айтиб ўтди.

Шунингдек, вазир Сурияда олиб борилажак ҳарбий амалиётларда коалициянинг барча аъзо мамлакатлари иштрок этиши лозимлигини ҳам билдирган.

Аввалроқ БМТ ҳузурида Туркиянинг доимий вакили Ҳодит Чевик Туркия ҳукумати Сурияга якка ўзи ҳарбийларни олиб кирмаслигини маълум қилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш