Спорт | 21:09 / 22.02.2016
13618
1 дақиқада ўқилади

Туркиянинг "Трабзонспор" футбол жамоаси ўйинчиси ҳакамга қизил карточка кўрсатди

Туркия чемпионати доирасида "Галатасарай"га қарши учрашувда "Трабзонспор" футбол жамоаси ҳимоячиси Солиҳ Дурсун бош ҳакамнинг қароридан норози бўлиб, унга қизил карточка кўрсатгани учун майдондан чиқариб юборилди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар берди.

Воқеа 21 февралда Истанбулда бўлиб ўтган учрашувнинг 86-дақиқасида рўй берди. Учрашув 2:1 ҳисобида "Галатасарай" фойдасига ҳал бўлди.
Бош ҳакам "Трабзонспор"нинг ҳимоячиси Луис Педро Кавандани майдондан четлатди, шундан кейин унинг норози жамоадошлари қизил карточкани тушириб қўйган ҳакамни ўраб олишди. Дурсун эса карточкани олиб, уни ҳакамга кўрсатди.

"Трабзонспор" ўйинни 7 киши бўлиб тугатишига тўғри келди: бундан аввал Каванду ва Дурсундан ташқари, майдонни иккинчи сариқ карточка олгани учун Озер Хурмажи ва Айкут Демир ҳам тарк этганди. Бирваракайига икки ўйинчи чиқариб юборилгандан кейин "Трабзон" пенальтидан тўп ўтказиб, ўйинни бой берди.