Жамият | 17:11 / 23.02.2016
18805
3 дақиқада ўқилади

Асал Шодиева “Мажнун”да Шоҳруххон билан бирга роль ўйнаши керакмиди?

Асал Шодиева ўзбек кино санъатида ўз ўрнига эга бўлишга улгурган, ёш ва умидли актрисалардан бири. У образларида доим бир хилликдан қочишга интилади. Шу боис, мухлислару мутахассислар унинг фаолияти ҳақида ижобий муносабатда. Бу йил унга Жаҳонгир Аҳмедовнинг “Мажнун” фильми омад келтирадиган ижодий иш сифатида тахмин қилинмоқда. Асал Шодиева фильмда Улуғбек Қодиров билан бош ролни ижро этган.

Kun.uz сайти ўзига хос шов-шув ва можаролар марказида бўлиб турган мазкур фильм ижодкорлари билан батафсил интервьюлар уюштиришни ният қилган. Ана шу мақсадда актриса Асал Шодиевага ўзимизни қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдик.

Асал, маълумотларга кўра, Улуғбек Қодировдан аввал “Мажнун” фильмидаги бош роль ижрочилари орасида хонанда Шоҳруххон номзоди ҳам бўлган экан. Бундан хабарингиз борми? Агар шундай бўлганида, буни Шоҳруххон Улуғбек Қодировчалик уддалай олган бўлармиди?

-Тўғриси, бу саволга режиссёр аниқроқ жавоб берган бўларди. Менинг хабарим йўқ. Шоҳруххон буни уддалай олармиди-йўқми, айтиш қийин. Чунки ҳар кимнинг ўз имконияти, истеъдоди даражаси ҳар хил ва айтиш жоиз бўлса, мухлислари ҳам. Иккаласининг мухлислари учун улар биринчи ўринда туриши аниқ. Шоҳруххон фильмда амалда иштирок этмади ва шу боис, баҳолай олмайман. Аммо унинг актрёрлик маҳоратини Улуғбек Қодировникидан кам деб, ўйламайман. Улуғбек Қодировга келсак, у билан ишлаш осон. Чунки у ўз ишини яхши билади. Ҳар бир саҳнага профессионал ёндошади. Буни қандай уддалай олганига, фильм экранларга чиққач, ўзингиз амин бўласиз.

Охирги пайтларда шоу-бизнес оламида “Асал Шодиева-Шоҳруххон” мавзуси кўп тилга олинмоқда. Аммо Жаҳонгир Аҳмедов ана шу шов-шувдан фойдаланмади. Нега?

-Агар Жаҳонгир Аҳмедовнинг ўрнида ёшроқ бошқа ижодкор бўлганида, балки шундай қилармиди. Лекин Жаҳонгир ака бу фильм билан катта мақсадларни кўзлаяпти ва бизга ҳам ана шундай катта талаб қўйди. Бош ролнинг Улуғбек Қодировга топширилиши бу режиссёрнинг пиарга учмагани ва ўз ишига бўлган профессионал ёндошув, деб ўйлайман.

Мазкур мулоҳазаларга ойдинлик киритиш мақсадида “Мажнун” фильми режиссёри Жаҳонгир Аҳмедов билан телефон орқали боғландик ва жавоб олдик.

Билишимизча, “Мажнун” фильмига номзодлар орасида хонанда Шоҳруххон ҳам бўлган. Бироқ, охир-оқибат Улуғбек Қодиров номзодида тўхтагансиз. Сабаби бизга қизиқ, албатта.

-Тўғри, номзодлар орасида хонанда ва актёр Шоҳруххон ҳам бўлган эди. Шубҳа йўқки, Шоҳруххон улкан истеъдод соҳиби. Агар бош ролни у ижро этганида, бутунлай ўзгача Мажнун бўлар эди. Лекин биз Улуғбек Қодиров вариантини танлашга қарор қилдик.

 

"Мажнун" фильмининг янги трейлери.

Опубликовано Kun.uz 13 февраля 2016 г.