Жаҳон | 18:31 / 23.02.2016
3883
1 дақиқада ўқилади

Атамбаев: ҳарбий ислоҳотлар Қирғизистон армиясидаги вазиятни яхшилашга имкон яратди

Қирғизистон раҳбарияти республика ҳарбий кучларининг жанговор тайёргарлигини ошириш учун барча зарур чораларни кўрмоқда. Бу ҳақда Қирғизистонда Ватан ҳимоячилари Куни байрамига бағишлаб давлат президенти Алмазбек Атамбаевнинг халқига йўллаган табригида билдирилган.

“Сўнгги йилларда олиб борилган ислоҳот ишлари армия вазиятини яхши томонга ўзгартирди. Ҳарбий-техникавий салоҳият ошириляпти, аскар ва офицерларнинг жангавор тайёргарлиги ўсяпти, уларнинг моддий аҳволи яхшиланиб, ижтимоий мавқеси кўтариляпти”, - дейилади мурожаатда. Президентнинг фикрича, мамлакат ўз ҳимоячиларига ғамхўрлик қилиши шарт.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров