Ўзбекистон | 10:11 / 23.02.2016
27745
2 дақиқада ўқилади

Бюджет ишчилари маош ҳақида SMS орқали маълумот олиши мумкин

Ўзбекистон Молия вазирлиги UzASBO тизимида махсус хизмат ишга тушганини эълон қилди. Бундан буён, бюджет ишчилари ўз маошлари ҳақидаги маълумотларни SMS хабари орқали билиб олишлари мумкин.

Муассаса маълумотига кўра, янги хизмат 2016 йилнинг февралидан бошлаб ишга тушади. Керакли маълумотларни олиш учун, мижозлар 7878 қисқа номерга қуйидаги хабарни юборишлари керак zp*ССССССС*MM*YYYY

Ушбу хабарда zp – ойлик маош ҳақида маълумот олиш сўрови, ССССССС – ходимнинг UzASBO дастуриаги индивидуал коди, MM – ой, YYYY – йил сонларидир. ССССССС – кодини ҳар бир ходим ўзи ишлаётган ташкилотнинг молия бўлимидан билиб олиши мумкин.

2011 йилда ишга туширилган UzASBO дастурига ҳозирги вақтда 26 минг бюджет ташкилот ва муассасалари уланган. UzASBO дастури банклар билан ҳамкорликни ривожлантириб бормоқда. Бугунги кунда Халқ банкининг барча бўлимлари, Ипотека банки, Агробанк, Микрокредитбанк, Қишлоққурилишбанки, Ўзсаноатқурилишбанки, Асака банк ва Ипак йўли банки дастур билан ҳамкорлик қилмоқда.