Спорт | 14:13 / 23.02.2016
13107
2 дақиқада ўқилади

Абрамович «Челси»нинг янги мураббийи ким бўлишини ҳал қилди

Италия терма жамоаси бош мураббийи Антонио Конте Евро-2016 мусобақаси якунига етгач, Англиянинг «Челси» клуби бошқарувини қўлга олади. Бу ҳақда Goal.com Италиянинг La Gazzetta dello Sport нашрига таяниб хабар тарқатди.

Манбага кўра, 46 ёшли мутахассис «Челси» раҳбарияти билан оғзаки келишувга эришган. Ҳозирча шартноманинг муддати ва молиявий тарафлари маълум қилинмаган.

Конте шартномаси мавсум якунига қадар тузилган Гуус Хиддинкнинг ўрнини эгаллайди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ лондонликларни Массимилиано Аллегри ёки Диего Симеоне бошқариши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

«Челси» мураббийлиги учун асосий номзодлар рўйхати тузилди

Daily Mail: Конте - «Челси» мураббийлиги учун асосий номзод

Манба: "Челси" Аллегрига 4 йиллик шартнома таклиф қилди

Симеоне "Челси"га ўтиши учун нима талаб қилишини баён этди

Сампаоли «Челси» бош мураббийлиги учун асосий номзодлар қаторида қайд этилди