Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 16:54 / 23.02.2016
2485
1 дақиқада ўқилади
Нидерландияда поезд издан чиқиб кетиши натижасида одамлар ҳалок бўлди
23 февраль кунининг биринчи қисмида Нидерландияда темир йўлда йўловчи поезди издан чиқиб кетди ва 2 киши ҳодиса қурбонига айланди. Бу ҳақда Рейтер агентлиги хабар тарқатган.
Бундан ташқари, MSNBC нашри хабарига кўра, ўндан ортиқ киши ҳодиса жабрланувчисига айланган.
Қайд этилишича, воқеа Амстердам шаҳридан 120 км масофада, Далфсен (Германия чегарасидан 40 км масофада) ҳудудида рўй берган. Аниқлик киритилишича, поезд йўлдан чиқиб кетгач, йўл четидаги кранга бориб урилган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш