Спорт | 21:26 / 23.02.2016
16880
1 дақиқада ўқилади

«Реал» Бэйлни сотиб юбориш учун баҳона топди

«Реал» ўзининг 26 ёшли яримҳимоячиси Гарет Бэйлни сотиши мумкин.

Мадридликлар жамоаси раҳбарияти ёзги трансферлар вақтида уэльслик бу футболчисини кўп вақтни жароҳатларини даволаш учун сарфлаб юбораётгани туфайли сотиб юбориш ҳақида ўйламоқда.

As нашри хабарига кўра, жорий мавсумда Бэйл жами ўйин вақтининг 44 фоизини майдонда ўтказган (2880 дақиқа ўрнига 1265 дақиқа). Жамоадагилар у Арьен Роббеннинг қисматдошига айланиши мумкинлигидан ташвишланишмоқда.

«Тоттенҳэм»дан 100,7 миллион евро (бунга 18 миллион евролик маош қўшилади) эвазига харид қилинганидан буён унинг ҳар бир ўйини «Реал»га 750 минг еврога тушган.

2013 йилдан бери Бэйл максимал ўйин вақти 13 минг 590 дақиқадан 8620 дақиқани майдонда ўтказган, бу эса 63 фоизлик ўйин вақтига тенг. Жорий мавсумда унинг натижаси 44 фоиз бўлган бўлса, ўтган мавсумда 76 фоиз, ундан олдингисида, яъни биринчи мавсумида 61 фоизга тенг бўлганди.