Фан-техника | 19:41 / 23.02.2016
8929
1 дақиқада ўқилади

Samsung Galaxy S7 ва Galaxy S7 edge смартфонлари комплектини сув остида очиб кўришди

Samsung компанияси Galaxy S7 ва Galaxy S7 edge смартфонларига, фойдаланувчилар қайтаришни қаттиқ сўрашган сув ва чангдан ҳимоя қўйилганини маълум қилганди.

Гаджетлар IP68 стандарти бўйича ишлаб чиқарилган бўлиб, бу дегани смартфонлар сув остида 1 метрдан ортиқ чуқурликда ҳам анча вақтгача ўз иш фаолиятини сақлаб қола олади. T-Mobile ушбу маълумотни текшириб кўрмоқчи бўлди ва смартфон комплектини сув остида очиб кўришди. Видеода бошловчи Galaxy S7 коробкасини очиб кўради ва смартфон билан тақдим қилинган комплект ҳақида гапиради.

Видеода смартфон ҳақида ҳозиргача маълум бўлган маълумотлардан ортиқ ҳеч нарса айтилмайди, лекин шу ўринда смартфон нафақат сувдан қўрқмаслиги, балки шу шароитда ишлаши, сув тагида расмга ола олишини кўришимиз мумкин.