Жаҳон | 10:06 / 23.02.2016
2470
1 дақиқада ўқилади

Туркия Сурияда ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувни маъқуллади

Туркия Сурияда ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувни маъқуллади, деб маълум қилди Туркия бош вазири ўринбосари Нўъмон Куртулмуш. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.

"Бизнинг фикримизча, ярашувга эришишнинг имкони бор. Биз бу ярашув аввалги ярашувга ўхшамайди ва уни амалга оширишнинг имкони бўлади, деб умид қиламиз", деб айтди Куртулмуш.

Куртулмуш шу билан бирга Туркия ўз чегараларини исталган таҳдиддан ҳимоя қилиш ҳуқуқига эгалигини таъкидлаб ўтди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш