Facebook «лайк»нинг бешта муқобил талқинини ишга туширди
Facebook «лайк»нинг бешта муқобил талқинини ишга туширди. Бу янги белгилар ёрдамида фойдаланувчилар нафақат "Менга ёқади" дея олишади, балки севги изҳор қилиш, кулиш, ҳайрон бўлиш, ғамгинлик ва ғазабни ифодалашлари мумкин бўлади.
Янги ҳис-туйғуни қўйиш учун Facebook дастурида лайкни босиш, веб-версиясида эса унинг устига курсорни олиб бориб, бироз кутиб туриш керак бўлади.
Ҳис-туйғуларни синовдан ўтказиш 2015 йил октябрда бошланганди, ўшанда бу имконият ижтимоий тармоқнинг фақатгина испан ва ирланд версияларида ишлай бошлади. Энди хабарга смайлик қўйиш имкониятидан барча фойдаланувчилар фойдалана оладилар.
Facebook асосчиси Марк Цукерберг янги имкониятларни эълон қила туриб, янги смайликлар албатта кўпчилик фойдаланувчилар кутган "Ёқмайди" тугмаси эмаслигини, бироқ улар хабарларга янгича муносабат билдиришга имкон беришини айтди.