Жавоҳир Зокиров: “Ҳилол Насимовнинг биронта ҳам фильми ёқмайди”
“Сотқин”, “Барон” каби фильмлардаги эсда қоларли роллари билан томошабин кўнглини забт этган актёр Жавоҳир Зокиров “Даракчи” таҳририятининг “Юлдуз-онлайн” лойиҳасида иштирок этди. Онлайн-мулоқотда актёр мухлислар томонидан йўлланган 40га яқин саволларга жавоб берди.
Актёрнинг жавобларидан келиб чиққан ҳолда, унинг ҳаёти ва ижодига тегишли қизиқарли 10та фактни келтириб ўтамиз:
• Актёр қандай вазиятда бўлишидан қатъи назар, унга топширилган вазифани албатта бажаради;
• У бўш вақтининг деярли барча қисмни оиласи даврасида ўтказади;
• Ўзбек режиссёрларидан Ёлқин Тўйчиев, Аюб Шаҳобиддинов, Зулфиқор Мусоқовнинг фильмларида роль ижро этмаган бўларди (Агар жуда катта гонорар тўлашса, бу ҳақида ўйлаб кўриши мумкин);
• Ҳаётдаги армони вақтни беҳуда ишларга сарфлагани, кайф-у сафога берилгани, кам китоб ўқиганида деб билади;
• У отаси, халқнинг севимли актёри Жамшид Зокировнинг ўлимидан сўнг ҳаёти мутлақо ижобий томонга ўзгаргани, отаси каби яхши инсон бўлишга интилаётганини айтиб ўтди;
• Ёшлигида боғбон бўлишни орзу қилган;
• Актрисалардан Лола Элтоева, Дилором Эгамбердиева ижодини ҳурмат қилади;
• Режиссёр Ҳилол Насимовнинг биронта фильмини ёқтирмайди;
• У “Барон” фильмнинг давоми суратга олинишини айтиб ўтди.;
• Актёр эндиликда эстрада оламида ҳам ижод қилишни режалаштирган.