КХДРда 70 кунлик тарғибот бошланди
Шу йилнинг май ойида бошланувчи Корея меҳнат партиясининг (КМП) еттинчи йиғилиши муносабати билан КХДРда раҳбариятини қўллаб-қувватлаш учун 70 кунлик “садоқат тарғиботи” бошланди. Бу ҳақида Юқори ҳалқ йиғини (парламент) президиум раиси Ким Ён Нам Пхеньянда бўлиб ўтган КМПнинг Марказий Қўмита (МҚ) Политбюроси йиғилишида хабар берилди.
Хабарда айтилишича, “янги марраларга ва меҳнат ютуқларига эришиш КМП вакилларининг ўзлари қатнашишлари шарт”.
Парламент раҳбари шуни таъкидладики, “Америка Қўшма Штатлари ҳалқ республикасини бўғишга ҳаракат қилаётган бир пайтда, партия вакиллари унинг буюклигини кўрсатиб, мамлакатимизни ривожланишларига ҳисса қўшишлари лозим”.
Йиғилишда КМПга, вилоят партия қўмиталари котиблари, ҳарбий кучлар, меҳнат жамоалари, вазирликлар ва идоралар номзодлари қатнашишди.
Аввалроқ, МҚ ва КМПнинг ҳарбий марказий комиссияси КМПнинг VII йиғинига 370дан ортиқ шиорлар тайёрланган. КХДР матбуотининг хабарига кўра, бу форум “Ким Ир Сен ва Ким Чен Ир буюк партиясининг позицияларини кучайтириш бўйича тарихий ҳодиса бўлади”, ва у “маршал Ким Чен Иннинг тўлиқ ғалабасини тезлаштиришни таъминлайди”.
Мамлакат ОАВининг энг фаол тарғиби форумга қаратилган.
36 йил ичида биринчи марта чақирилган йиғин КМП Политбюросининг ўтган йили октябрдаги қарорига асосан ташкиллаштирилмоқда. Кун тартиби аниқлаштирилмаган, лекин экспертларнинг сўзларига кўра, эътибор кўпроқ иқтисодий муаммоларга қаратилади. Охирги марта, КМПнинг VI йиғини 1980 йил октябрь ойида бўлиб ўтган.
Вакиллар иқтисодий ва ижтимоий муаммоларни муҳокама қилиб, КХДРнинг 7 йиллик ривожланиш (1978-1984 йиллар) режасини қабул қилинган.