Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 09:46 / 24.02.2016
3551
1 дақиқада ўқилади
Месси "Арсенал"га қарши ўйинда илк марта Чех дарвозасини ишғол қилди
"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси Чемпионлар лигаси нимчорак финалида "Арсенал"га қарши кечган учрашувда иккита гол уриб, жамоасининг 2:0 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади.
Шу тариқа, аргентиналик ҳужумчи фаолиятида илк марта Петр Чех дарвозасини ишғол этишнинг уддасидан чиқди. Бунга қадар Месси "Челси" таркибида "Барселона"га қарши ўтказилган 6 учрашувда Чехга гол ура олмаган эди.
Мессининг Петр Чех дарвозасига йўл топа олмаслиги бўйича кўрсаткич эса 10 соату 11 дақиқани ташкил этган.