Спорт | 19:01 / 24.02.2016
10661
1 дақиқада ўқилади
Туркия футболи афсонаси Эрдўғанни ҳақоратлашда айбланиб қамалиши мумкин
Туркия терма жамоасининг собиқ футболчиси Ҳоқон Шукурга мамлакат президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанни ижтимоий тармоқ орқали ҳақоратлагани учун қамоқ жазоси таҳдид солмоқда.
Истанбул прокуратураси 44 ёшли собиқ футболчига у твиттери орқали Эрдўғаннинг шаънига номуносиб сўзлар айтгани бўйича айблов эълон қилган.
L'Équipe нашри хабарига кўра, айни вақтда Калифорнияда истиқомат қилаётган Ҳоқон Шукурга 4 йиллик қамоқ ҳукми чиқарилиши мумкин.
Қайд этиш керакки, Ҳоқон Шукур 2008 йилда футболчилик фаолиятини якунлаган, кейин сиёсий фаолият билан шуғулланишни бошлаганди. У Эрдўған бошчилигидаги партия вакили бўлган.