Фан-техника | 20:21 / 24.02.2016
4012
1 дақиқада ўқилади
Xiaomi ҳамёнбоп Mi 4S смарфтонини тақдим этди
Хитойнинг Xiaomi компанияси Mi 5 флагмани билан бир қаторда, Mi 4S смартфонини тақдим этди. Янги смартфон 2014 йилда ишлаб чиқарилган қурилманинг яхшиланган талқини ҳисобланади.
Смартфон янги дизайн, 5 дюймлик Full HD дисплей билан жиҳозланди. Бундан ташқари, энди унинг «юраги» 64-битлик Qualcomm Snapdragon 808 процессорига эга. Шунингдек, у 3 ГБ оператив ва 64 ГБ ўрнатилган хотирага ҳам эга.
Асосий камера 13 мегапикселли бўлиб, фронталь камера – 5 мегапиксел. Аккумулятор сиғими 3260 мАчни ташкил қилади. Телефоннинг орқа қисмида бармоқларни туширувчи сканер мавжуд. Тўрт хил ранги бор: оқ, пушти, қора ва тилла ранг. Қурилма Хитойда 1 мартдан бошлаб 260 доллар нархида сотувга чиқади.