Жамият | 18:52 / 25.02.2016
4078
1 дақиқада ўқилади
Америкалик чўнтагида электрон сигарета портлаб кетиши туфайли жароҳатланди
АҚШнинг Кентукки штатида яшовчи Жош Ҳэмильтон чўнтагидаги электрон сигарета портлаб кетгач, шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда Mashable хабар берган.
Бу портлаш туфайли жабрланувчи учинчи даражали жароҳат олган. Воқеа ёқилғи қуйиш шохобчаси ёнидаги дўконда юз берган. Жараён дўкондаги камера тасмага ёзиб олинган. Видеотасвирда портлаш туфайли катта чақин чиққанини ва жабрланувчининг кийим оловланганини кўриш мумкин.
Воқеа рўй бериши биланоқ дўкон кассири Хэмильтоннинг ортидан қўлида ўт ўчиргич билан югуриб чиққан ва алангани ўчиришга ёрдам берган. Бироқ жабрланувчи бутун оёғини куйдириб олишга улгурган.