Жамият | 18:00 / 25.02.2016
6934
2 дақиқада ўқилади

Австралиялик пранкерлар арабча кийим кийиб одамларни қўрқитишди

22 февраль куни Jalals пранк гуруҳи YouTube’да навбатдаги роликларларидан парчасини эълон қилишди. Роликда улар арабча кийиниб, террористлар кўринишида кўча йўловчиларини қўрқитишади.

Ака-ука Жалоллар янги ҳазил доирасида гангстерлар усулидан фойдаланишди. Машинада отишмалар бўлаётгандек махсус ускуналарда баланд овозлар чиқаришган.

Бу видео Фейсбукда 92 минг лайк йиққан, лекин кўпчилик фойдаланувчилар норозиликларини билдирганлар.

Ҳатто Жалолларнинг ашаддий мухлисларида ҳам кичкина қизалоқ иштирокидаги саҳна ёмон таассурот қолдирди.

Бу айбловга жавобан пранкчилар (турли ҳазил, ўйинлар ўйлав топиб, ижро этувчилар) ўша қизча билан тушган суратларини эълон қилишди. Уларнинг сўзларига кўра, қизча тасвирга тасодифан тушиб қолган, узр тариқасида улар қизалоққа юмшоқ ўйинчоқ ва ширинликлар совға қилишди.

Лекин шу билан Жалолларнинг муаммолари тугамади. Собиқ ҳарбий журналист уларнинг бу қилмишини қаттиқ қоралади. 25 февраль куни эрталаб Австралия ҳукумати тергов ишларини бошлагани ва йигитларга расман айблов эълон қилинганини маълум қилдилар.

16, 18 ва 19 ёшлардаги ўсмирлар бўлган бу ака-укалар ўз ишларидан пушаймон эканларини маълум қилишди ва оммадан узр сўрашди.