Бразилия шайх Салмон фойдаси учун Инфантинони қўллашдан воз кечмоқчи
Бразилия футбол конфедерацияси ФИФА президентлиги учун сайловларда шайх Салмон фойдасига овоз бериш мақсадида УЕФА Бош котиби Жанни Инфантинони қўллаб-қувватлаш фикридан воз кечиши мумкин.
Олдинроқ Жанубий Америка конфедерацияси бир овоздан Инфантино номзодини қўллаб-қувватлашини расмий равишда маълум қилишганди.
Бироқ, Folha de S.Paulo нашрининг берган хабарига кўра, Бразил футбол иттифоқи сўнгги қарорини сайлов куни, барча номзодлар дастури билан танишгач айтишини билдирган. Шу боисдан конфедерация ғолиблик учун асосий даъвогар шайх Салмон номзодини қўллаб-қувватлаши мумкин.
Қайд қилинишича, бразилияликлар қўллаётган йўлдан бошқа Жанубий Америка мамлакатлари ҳам фойдаланиши мумкин.
Жанубий Америка ФИФА президентлиги учун сайловда Инфантино номзодини қўллаб-қувватлайди